1

​Тошкентда меҳмонхонани фоҳишахонага айлантирган шахслар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 03.03.2017, 11:28
Теглар: Тошкент, Жиноят, фоҳиша
​Тошкентда меҳмонхонани фоҳишахонага айлантирган шахслар қўлга олинди

Анвар (исмлар ўзгартирилди) пойтахт¬даги меҳмонхоналардан бирида маъмур лавозимида ишларди. Аввалига бу ерда катта миқдорда пул ишлаб топиш мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Қарангки, қаловини топса қор ҳам ёнаркан, қисқа вақт ичида мўмайгина даромадга эга бўлди. Аммо ҳаром йўл билан топилган бойлик кимга буюрибди дейсиз?

...Одатдаги кунларнинг бирида Анвар ишга отланди. Иш жойига етиб келгач, навбатчиликни қабул қилиб олди. Бирин-кетин меҳмонлар кела бошлади. Шу пайт кўзи олазарак бир киши эътиборини тортди. Унинг нима мақсадда келганини тушуниб, мийиғида кулди.

– Келинг ака, хизмат? – деб сўради у.

– Меҳмонхоналаринг таърифини эшитиб, бир дам олиб кетай, деб келгандим, – деди ҳалиги киши маъноли қараб.

– Тўғри топиб келибсиз, фақат...

– Буёғидан хавотир олманг.

– Тушунган одамнинг садағаси кетсанг арзийди. Пулини тўлаб қўйсангиз бас, ҳамма шароитни муҳайё қиламиз...

Анвар 90 минг сўм эвазига хоналардан бирининг эшигини очиб, йўлак бошида турган аёлларга ишора қилди:

– Уларни ўзингиз рози қиласиз.

Осонгина даромад топишнинг ҳадисини олган Анвар меҳмонхонага ташриф буюрадиган эркаклардан 90 минг сўмдан 120 минг сўмгача пул ундириб, уларга шаҳвоний ҳирс¬ларини қондиришлари учун зарур шароит яратиб беришни ўзига касб қилиб олди. Бунинг устига, сувдай оқиб келаётган пуллар миқдорини ошириш учун таксичилардан бири Нурали билан ҳамкорлик ўрнатди.

– Нурали, агар мен айт¬ган пайтда меҳмонхонага фоҳишаларни топиб, олиб келсангиз зўр бўларди. Пулидан ташвиш тортманг, рози қиламан, – деди Анвар.

“Лўлининг эшагини суғориб пулини ол” мақолини ўзига шиор қилиб олган Нур¬алига бу гап мойдай ёқиб тушди. «Қайси йўл билан бўлса ҳам пул топсам бўлди-да!» деб ўйлади.

Кунларнинг бирида Анвар кўнгил¬очар масканлардан бирининг раҳбари Одилжон деган киши билан танишиб қолди. Суҳбат жараёнида уларнинг ҳаммаслак экани маълум бўлди. Одилжон ҳамтовоғига ўзи раҳбарлик қилаётган маскан кечки соат 18:00дан тунги 03:00га қадар ишлашини, у ерга асосан хорижликлар ташриф буюришини, уларнинг меҳмонхонада енгилтабиатли аёллар билан кўнгилхушлик қилиши учун шароит яратиб берса, чет эл валютасида пул тўлашини билдирди. Бу гапдан Анвар қармоғига олтин балиқ илинган одамдай хурсанд бўлиб кетди.

Кўп ўтмай Одилжоннинг ҳаракати билан кўнгилочар маскан мижозларини меҳмонхонага олиб бориш йўлга қўйилиб, ҳайдовчилар та¬йинланди. Шу тариқа уюшган жиноий гуруҳга асос солинди. Анвар ҳар бир меҳмонга ажратилган хона учун 50 доллардан, таксичилар эса 10 доллардан «хизмат ҳақи» оладиган бўлди.

Кўза кунда эмас, кунида синади. Тегишли идораларга қилинган шикоятдан ке¬йин махсус тадбирда Анвар нав¬батчилик қилаётган бир кечанинг ўзида 32 нафар эркак ва аёлга ноқонуний равишда хоналар ажратгани маълум бўлди. Унинг сейфидан тегишли тартибда меҳмонхона ғазнасига кирим қилинмаган 3 миллион 523 минг сўм ва 500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди. Уюшган жиноий гуруҳнинг барча аъзоларига тегишли жазо тайинланди.

Лола ШОИМОВА. Тошкент шаҳри.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1