Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи 1992 йилда туғилган уй бекаси тунги пайтда электр чироғини ёққанида иситиш печига уланган шлангдан сизиб чиққан газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада мазкур аёлнинг ўзи ва бирга яшовчи 2 ёшли қизалоғи ва 4 яшар ўғли куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
“Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъй риоя қилишлари, носоз иситиш печларидан фойдаланмасликлари лозим. Акс ҳолда, юқоридагига каби нохуш ҳолтлар содир бўлиб, ўзлари ва яқинларининг ҳаёти ва соғлиғи хавф остида қолиши мумкин”, дейилади хабарда.