1

​Президент Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистонга жўнаб кетди

ЖАМИЯТ 06.03.2017, 08:41
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Туркманистон
​Президент Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Ашхободга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар, деб ёзади ЎзА.

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шарҳлар

⚡️ Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

04.02.2023, 11:49

Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...
Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

23.01.2023, 12:13

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

21.10.2022, 11:35

Туркманистонда олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Дастлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1