1

​Андижонлик аёл 2 ёшли қизини 18 миллион сўмга сотмоқчи бўлди

ЖАМИЯТ 06.03.2017, 10:41
Теглар: Фарзанд, Аёл, Жиноят
​Андижонлик аёл 2 ёшли қизини 18 миллион сўмга сотмоқчи бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси сайтида Андижон вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати инспектори Фарход Каримовнинг икки ёшли қизини 18 миллионга пулламоқчи бўлган андижонлик аёл ҳақидаги мақоласи чоп этилди.

Маълумки олам ва одам яралибдики борлиқдан мехр истайди. Мехр бу нима?! Мехр бу онанинг алласими ёки қўштирноқ ичидаги оналик бахтига етишишга номуносиб аёл сиймосидаги шайтоннинг васвасасими?!

Ахир инсон туғилибоқ кимни излайди?! Жажжигина тили сўзга боргач, бир лахза ёнида бўлмаса кимни ахтариб сўроқлайди?! Албатта, Онани!

Ахир бир кафтида Улуғбеку Бобурларни яна бир кафтида дунёни тебратгувчи она эмасми? Хаттоки хайвонлар хам жонини хатарга қўйиб бўлса-да ўз боласини ёвдан химоялайди. Лекин баъзи бир “она”лар бор-ки, уларнинг олдида шу ҳайвон ҳам меҳрлироқ!

Мўътабар номга доғ тушириб, бугун фарзандини, эртага эса онасини, ҳаттоки Ватанини хам сотишдан тап тортмайдиган кимсалардан бири хақида қуйида сўз юритамиз.

2017 йил 27 февраль. Соат тахминан 10-30. Шаҳрихон туманидаги Янги боғ ҳудуди. Икки аёл ниманидир савдолашяпти. Улардан бири тезкор тадбирга жалб қилинган ёлланма “харидор”.

- 20 миллион сўм бўлади, ундан бир тийин ҳам тушмайман!

- Синглим, менда унча пул йўқ. Ҳозирча, кариндош-уруғлардан бир амаллаб 9 миллионини йиғиб берай. Боланинг ҳужжатлари тайёр бўлгач, яна 9 миллион. сўм бераман.

- 18 миллион бўлса бўлақолсин! Майли, ҳозир 9 миллионини сананг!

Ҳа, бу аёллар бемалол гўёки бир матоҳни савдолашаётгандек, аслида эса бир фарзанднинг нархи устида тортишишаётган эди.

Сотувчи эса она! Булоқбошилик Гулчирой (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган). 24 ёшни қаршилаётган бу аёл ҳали туғилганига энди 2-3 кун бўлган чақалоқни эмас, балки 2015 йилда туғилган, ўзи оқ сут бериб катта қилаётган ширингина қизалоғи - Қоракўзни пуллаётган эди.

Харидор шахсини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжати бўлмаган бу қизалоқни кейинчалик қўшни давлатга олиб чиқиб, у ердаги қариндошларига беришларини, тегишли ҳужжатлар ҳам айнан ўша давлатда расмийлаштирилишини шу боис фарзандини умрбод кўролмаслигиини таъкидлаганида ҳам “онаизор” пинагини бузмаганига нима дейсиз?!

Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Гулчирой 9 млн. сўмни қуртдек санаб олаётган пайтида – жиноят устида қўлга олинди.

Айни пайтда жиноят қурбонига айланиб қолишдан сақлаб қолинган Қоракўз вилоят мехрибонлик уйига белгиланган тартибда топширилди ва керакли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Унинг онасига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига биноан жиноят иши қўзғатилди.

Шу ўринда савол туғилади? Бир хонадонда қизалоқ дунёга келса-ю, унга тегишли биронта ҳам ҳужжатлар бўлмаса? Маҳалла раиси, фаоллари ва профилактика инспектори наҳотки бундан бехабар бўлишса? Ахир, айнан улар ҳудуддаги ҳар бир оиланинг аҳволидан хабардор бўлиши, ким нима билан машғул – ҳаммасини билиши лозим эмасми?

Ҳадемай, Қоракўз вояга етади, ақлини танийди. Аммо, ўшанда ўз жигаргўшасини сотмоқчи бўлган Гулчирой унинг кўзига қарай олармикан?

Ҳа, энди у бир умрлик виждон азоби билан яшашга маҳкум!

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, республикамиз ҳудудида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи давлат органларидан бири сифатида Давлат божхона қўмитаси зиммасига ҳам инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш, барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш каби бир қатор вазифалар юклатилган.

Хусусан, юқоридаги қабиҳ жиноят одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб борилган доимий чора-тадбирлар самараси ўлароқ фош этилган.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1