АсосийJamiyat

​Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Тожикистонга 60 тонна инсонпарвалик ёрдами жўнатилди

'​Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Тожикистонга 60 тонна инсонпарвалик ёрдами жўнатилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида катта қор кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилди.

Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бошқа товарлар бор.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига инсонпарварлик ёрдамини шакллантириш, уни Тожикистонга этказиш ва топшириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистоннинг Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қарори мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг яна бир амалий ифодасидир.

Бошқа янгиликлар