АсосийDunyo

Ҳомиладор аёл бошқарган автомобиль 200 метр баландликдан қулади (Видео)

'Ҳомиладор аёл бошқарган автомобиль 200 метр баландликдан қулади (Видео)'ning rasmi

Челябинск шаҳрида ҳомиладор аёл бошқарган автомобиль 200 метр баландликдаги кўприкдан пастга қулаб, аёл тирик қолди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

6 март куни содир бўлган ЙТҲни автоҳалокатга гувоҳ бўлган одамлар видеога олди. Skoda русумли автомобилни 1984 йилда туғилган, ҳомиладор аёл бошқарган. Видеода автомашинанинг бир неча хавфли бурилишларни амалга ошириб, 200 метр баландликдаги кўприкдан пастга, трамвай йўлига қулагани акс этган. Ҳомиладор аёл зудлик билан касалхонага ётқизилди. Айни пайтда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари воқеага ойдинлик киритмоқда.


Бошқа янгиликлар