1

​2016 йилда 753 нафар ўзбекистонлик Туркияга келин бўлди

ЖАМИЯТ 07.03.2017, 10:22
Теглар: Ўзбекистон, Тўй, Туркия, Келин
​2016 йилда 753 нафар ўзбекистонлик Туркияга келин бўлди

Туркия Статистика идораси маълумотига қараганда, ўтган 2016 йилда мазкур мамлакат чет эллардан 22 583 нафар келин олган. Бу ҳақда “Hilol.uz” га асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

Хорижлик келинларнинг энг кўпи – 6495 нафари суриялик. Буни Суриянинг Туркия билан қўшни экани, қолаверса, Туркияда бир неча миллион суриялик қочқин яшаётгани билан изоҳлаш мумкин, дейилади хабарда.

Шунингдек, Германиядан 2644, Озарбайжондан 2170, Россиядан 1445, Украинадан 1097 нафар келин келган.

Ўзбекистондан эса 753 нафар аёл Туркияга келин бўлди.

Чет эллик келинлар рўйхатининг илк ўнталигида Қирғизистон (638 нафар), Грузия (595), Болгария (530) ва Қозоғистон (487) фуқаролари ҳам бор.

Шарҳлар

Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини узди

03.05.2024, 14:22

Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1