Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган “Бегали Транс Сервис” МЧЖ томонидан “Жиззах Бест Авто” МЧЖ билан тузилган шартнома орқали 30 та “Сам Авто” МЧЖда ишлаб чиқарилган САЗ ҲC 40 русумли автобуслар олиб келиниши режалаштирилган эди. Бугунги кунда эса 10 та САЗ НС 40 русумли автобуслар олиб келинди, деб хабар беради Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий сайти.
Корхона ушбу автобусларни “Ипотека банк” Жиззах филиалининг 3 млрд.100 млн. сўмлик кредит маблағлари эвазига харид қилди
Ушбу автобусларни Жиззах аҳолиси узоғини яқин қилиш учун шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирди. Бунинг натижасида яна 20 та малакали ҳайдовчи иш билан таъминланди.