Россиянинг Омск вилояти яшовчи қиз сув деб, шишадаги сиркани ичиб юборди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Воқеа 6 март куни содир бўлди. Овқат пишираётган 14 ёшли қиз сиркани сув деб ичиб юборди. Сирка минерал сувдан бўшаган шишага солиб қўйилган. Жабрланган қиз зудлик билан туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Айн пайтда хуқуқ-тартибот идораси ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.






