Ироқнинг Тикрит шаҳри яқинида содир бўлган тўй маросимидаги террорчилик ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди, яна 26 киши яраланди.
Ҳужум Хажаж қишлоғида содир бўлди. Ҳозирча портлашлар сони ҳақидаги маълумотлар турлича: айрим ОАВлар иккита, айримлари — тўрт нафар ҳудкуш ҳар бири ўзини портлатди деган маълумотлар тарқатмоқда.
Ҳозирча Ироқдаги бирорта террорчилик гуруҳи ҳодиса учун жавобгарликни бўйнига олмади.






