Дональд Трамп президентлигининг илк ойи давомида АҚШ ва Мексика чегарасидан ноқонуний равишда ўтувчи муҳожирлар сони 40 % га камайди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Бу ҳақда АҚШ чегара-божхона хизмати хабар берди.
“Февраль ойида жануби-шарқий чегарада 18 минг 762 нафар қонунбузар қўлга олинган бўлса, бу кўрсаткич январь ойида 31 минг 578 тани ташкил этган. Ўтган йили февраль ойида ноқонуний муҳожирлар кўпроқ ушланган”, деб маълумот берди АҚШ чегара-божхона хизмати.
Илгари АҚШ президенти Дональд Трамп 90 кунга етти мамлакат фуқароларини АҚШга киришини тақиқловчи ҳужжатга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.