1

​Тошкентда 9 синф ўқувчиси 46 ёшли аёлнинг қотилига айланди

ЖАМИЯТ 09.03.2017, 16:51
Теглар: Жиноят
​Тошкентда 9 синф ўқувчиси 46 ёшли аёлнинг қотилига айланди

Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида номаълум шахс Фаробий 17 берк кўчасида яшаган, 1971 йилда туғилган аёлнинг уйига кириб, уни танасининг турли жойларига ўткир тиғли жисм билан уриб жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан қўшни аёлнинг уйига ёрдам сўраб чиқиб, шу ерда жони узилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу қотиллик жиноятини Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, 9 синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятнинг сабабларини аниқлаш юзасидан тезкор- тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1