АсосийDunyo

​Швейцариядаги қаҳвахоналардан бирида мижозлар ўққа тутилди

'​Швейцариядаги қаҳвахоналардан бирида мижозлар ўққа тутилди'ning rasmi

Жума кунга ўтар кўчаси Швецариянинг Базель шаҳридаги қаҳвахоналардан бирига номаълум шахслар бостириб кириб, мижозларни ўққа тутди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Швецариянинг Базель шаҳрида жойлашган “56” номли қаҳвахонага икки нафар эркак бостириб кириб, қаҳвахонада ўтирган мижозларга қарата ўқ узган ва воқеа жойидан яширинган. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, бир киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Айни пайтда полиция ҳодисанинг теракт ёки ёлланма қотиллик эканлигига аниқлик киритмоқда. Қаҳвахона жойлашган кўча полиция томондан ўраб олинди. Воқеа жойида терговчилар ишламоқда. Жиноятчиларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар