Аввалроқ Тошкентнинг 115 та чорраҳасига видеокамералар ўрнатилиши, улар ёрдамида 15 мартдан эътиборан қоидабузарликлар қайд этилиб, автомобиль эгаларининг уйига автоматлаштирилган тизим ёрдамида жарима тўғрисида хат юборилиши ҳақида хабар бергандик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳафта давомида Ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан олиб борилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот брифингида дастлабки босқичда видеокамералар қоидабузарликнинг икки ҳолатини аниқлаши маълум қилинди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБнинг “Компьютерь маркази” бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муратовнинг берган маълумотларга кўра, бу икки қоидабузарлик ҳайдовчининг светофорнинг қизил чироғида ўтиши ва тезликни оширишидир.
Бироз фурсат ўтиб, яъни кейинги босқичда қоидабузарликларнинг бошқа ҳолатлари аниқланиши ҳам йўлга қўйилади.






