1

Сохта тадбиркорлар 800 млн. сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлашгани аниқланди

ЖАМИЯТ 10.03.2017, 13:12
Теглар: Жиноят
Сохта тадбиркорлар 800 млн. сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлашгани аниқланди

Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона соҳасида ҳам қатор имтиёзлар ва қулайликлар жорий қилинган.

Афсуски, берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш ўрнига, ўзлари учун эгри йўлини танлаган шахслар ҳам учраб турибдики, республикамиз божхоначилари томонидан уларнинг қинғир қилмишларига чек қўйилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида олиб кирилган товар-моддий бойликлар учун давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида содир этилган навбатдаги найрангни фош этишди.

Наманган вилоятида рўйхатда ўтган “M.G” масъулияти чекланган жамият вакиллари ушбу ташкилот номига Кореядан юборилган умумий қиймати 1 млрд. 107 млн. сўмлик 320 минг донадан ортиқ бир марталик устараларни божхона юк декларациясида устара учун лезвиелар сифатида қайд қилишгани фош қилинди.

Экспертиза жараёнида маълум бўлишича, уддабуронлар божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу товарларга тегишли юк-кузатув хужжатларидаги ёзувларни ҳам ўзгартиришади. Бу ҳам етмаганидек, жамият суриштирувлар давомида божхоначиларга қалбаки лицензияни ҳам тақдим қилган.

Шу тариқа сохта тадбиркорлар мазкур товарга тегишли ҳақиқий ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодларини бошқасига ўзгартириш орқали давлат бюджетига аслида ундирилиши лозим бўлган тахминан 800 млн. сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлашган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасига мувофиқ корхона мансадбор шахсларига нисбатан божхона ҳужжатлари ҳамда воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда жуда кўп миқдордаги товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний ўтказишга уринишгани сабабли жиноий иш қўзғатилди.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1