АсосийDunyo

Жанубий Африкалик эркак илк маротаба Атлантикани эшкакли тахтада сузиб ўтди

'Жанубий Африкалик эркак илк маротаба Атлантикани эшкакли тахтада сузиб ўтди'ning rasmi

Жанубий Африкалик Крис Бертиш дунёда илк маротаба Атлантикани эшкакли тахтада сузиб ўтди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Бертиш сафарни бундан 93 кун муқаддам Марокашнинг Агадир шаҳридан бошлаган эди. У пайшанба куни Кариб денгизининг Антигуа оролида мағаллий вақт билан соат 8:32 да сафарни якунлади.

42 ёшли Крис биртаниялик кемалар конструктори Фил Моррисон томонидан унинг учун олти ой давомида махсус яратилган нархи 120 минг долларлик 6 метрли тахтада саёҳатни амалга оширди.

Тахтанинг олдинги қисмида ухлаш учун мослаштирилган кичкина каюта мавжуд. Бертиш бу ерда ухлашдан ташқари саёҳатда зарур бўладиган асбоб-ускуналар: GPS, УКВ-радио тизимларини, автопилот, йўлдошли телефонни, қуёшли панелларни, шунингдек, ичимлик сувини ҳам сақлаган. Саёҳат давомида у “акулаларга, пўртанага ва ёлғизликка” дуч келди. Бертиш кун давомида ўрта ҳисобда 69 километр йўл босди. Саёҳатнинг сўнгги кунида эса тезроқ ҳаракат қилиб, бир кунда 95 километрни босиб ўтишга муваффақ бўлди. У асосан кечаси сузди, қувватини тиклашга протеинли коктейллар, музлатилган ярим фабрикат маҳсулотлари ва қуритилган гўшт ёрдам берди.

У саёҳатни тугатишига тахминан бир соат қолганда ўзининг Фейсбук” саҳифасида “Эсимни таниганимдан бери мазкур лойиҳани амалга оширишга интилдим. Сўнгги беш йил давомида эса саёҳатни амалга ошириш учун бор-будимни тикдим”, деб ёзди.

    Бошқа янгиликлар