1

​Бир ҳафтада Тошкентда 30 та жиноят фош этилди ва қидирувдаги 45 нафар шахс ушланди

ЖАМИЯТ 10.03.2017, 15:22
Теглар: Тошкент, Жиноят
​Бир ҳафтада Тошкентда 30 та жиноят фош этилди ва қидирувдаги 45 нафар шахс ушланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев куни кеча ҳафта давомида Ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан олиб борилган ишлар юзасидан брифинг ўтказди.

Брифингда 2017 йилнинг 3 дан 9 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида,жиноятчиликка муросасиз курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида фош этилмаган 30 та жиноятлар фош этилди. Шулардан 14 та – ўғирлик, 11 та – фирибгарлик, 3 та – талончилик, 1 та – безорилик ва 1 та –тан жароҳати етказиш жиноятларидир.

Шунингдек, қидирувда бўлган 45 нафар шахслар ушланди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ҳафта давомида мулкий турдаги жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйлар атрофига, жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойларга

- 561 та видеокузатув мосламалари ўрнатилди,

- 90 та хонадонлар ва объектлар замонавий қўриқлов пультларига уланди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1