1

Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Тошкентга келди

ЖАМИЯТ 11.03.2017, 10:04
Теглар: Ўзбекистон, Тошкент, Қирғизистон
Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Тошкентга келди

2017 йил 10 март куни Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби В.Жумаканов бошчилигидаги делегация Тошкентда бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган музокаралар чоғида барқарорлик ва хавфсизликка рахна соладиган замонавий таҳдид ва хатарларга, диний экстремизм, терроризм, ноқонуний миграция ва бошқа хавфларга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Музокаралар халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб масалалари бўйича икки мамлакат позицияси бир-бирига мос ва ўхшаш эканини тасдиқлади.

Юзага келадиган замонавий таҳдид ва хавфларга биргаликда қарши туриш учун ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга доир аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Икки давлат кўп қиррали муносабатларни 2013 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома руҳида янада ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Икки мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг изчил ривожланишида муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

В.Жумаканов тадбирни юксак савияда ташкил этгани ва ҳар икки томон учун долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1