1

​Бу қаҳрамонимиз ҳар куни ёввойи ҳайвонларни ўлимдан асраб қолади

ДУНЁ 13.03.2017, 11:56
Теглар: Фото
​Бу қаҳрамонимиз ҳар куни ёввойи ҳайвонларни ўлимдан асраб қолади

Жониворларга вақтини аямай ёрдам қўлини чўзаётган инсонлардан биз ҳамиша тасанно айтиб келганмиз.

Танишинг, бу Патрик Килонзо Мвалуа. У, мана, бир йилдирки, Кения миллий паркидаги ҳайвонларни сувсизликдан қутқариб келмоқда.


Сув ташиш ғояси қурғоқчиликдан барча сув манбалари қуриб қолгандан кейин пайдо бўлди. Ўшанда Патрик миллий паркнинг турли жойларига сув элтиб бериш учун юк машинасини ижарага олади. У ҳар куни сув манбаларини тўлдириш учун йўлга бир неча соат сарфлайди. Филлар, буйволлар, антилопалар ва зебралар таниш мотор овозини эшитишлари биланоқ югуриб келишади. Баъзида Патрик ҳайвонларни кутиб ҳам ўтирмайди. Масалан, бир сафар тунда машинада келаётиб сувлоқда ўзини кутиб турган ҳайвонларни кўради.


Бугун унинг асосий мақсади — кўпроқ ҳайвонларни суғориш учун мўлроқ сув ташувчи машиналар сонини кўпайтиришдир. Яқинда АҚШлик уч нафар аёл Патрикнинг лойиҳаси учун интернет орқали маблағ йиға бошлашди. Ҳозирча янги юк ташувчи машниа сотиб олиш учун $ 18 000 нақд. Қолаверса, бу кениялик қаҳрамонимиз “Цаво кўнгиллари” лойиҳасини ҳам бошқариб боради. Бунда Патрик мактабларга бориб, болаларга ёввойи табиатни асраш қанчалик аҳамиятли эканини сўзлаб беради.







Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1