АсосийDunyo

​​Камбожалик боланинг бошидаги туғма ёриғи мунтазам равишда ўсиб бормоқда

'​​Камбожалик боланинг бошидаги туғма ёриғи мунтазам равишда ўсиб бормоқда'ning rasmi

Камбожада бошида туғма ёриқ билан туғилган бола яшайди, деб ёзади “Вести”.

Пеатра Повнинг бошидаги ёриғи кун сайин ўсиб бормоқда. Маҳаллий шифокорлар болакайга қандай ёрдам беришни билмаяпти. Уни даволаш учун ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётига тўланадиган пул эса боланинг ота-онасида йўқ.

Боланинг онаси унинг фарзанди бошида ёриқ билан туғилганига шифокорлар у қадар аҳамият бермаган.

“Бизга тезда уйга жавоб бериб юборишган ва қандай қилиб ёрдам бериш мумкинлигини билишмаган”,—дейди у.

Аёл ҳозирги кунда ибодатхонада тиланчилик қилиш билан кун кечиради. Фарзанди дунёга келиши билан турмуш ўртоғи уларни ташлаб кетган.

“Ўғлимнинг бошидаги ёриқ шу қадар кенгки, мен унга қшлимни сиғдира оламан. Бизга зарурий дориларни сотиб олишимизга ҳайрия ташкилотлари кўмак бермоқда. Бироқ, дорилар оғриқни енгиллаштиради, холос”, дейди камбожалик аёл.

Бошқа янгиликлар