АсосийJamiyat

​Тошкентда коллеж ўқувчисини қўрқитиб, телефонини олиб қочган талончи қўлга олинди

'​Тошкентда коллеж ўқувчисини қўрқитиб, телефонини олиб қочган талончи қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида номаълум шахс касб-ҳунар коллежида ўқийдиган, 1999 йилда туғилган қизни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг «Самсунг» мобил телефонини тортиб олиб кетган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар