Фарзанд кўрган инсонлар бефарзандларга нисбатан икки йил кўпроқ ҳаёт кечиради. Швециянинг Каролина институти олимларининг фикрига кўра, айниқса фарзанди бор эркаклар, ҳеч қачон фарзанд кўрмаган эркакларга нисбатан узоқроқ яшашади.
Олимлар 1911-1925 йилларда туғилган 1,5 миллион кишининг ҳаётини, уларнинг оилавий аҳволи, фарзандлари бор-йўқлигини таҳлил қилиб чиқишди.
Ҳамма факторларни ҳисобга олганда ҳаёти давомида ҳеч бўлмаса бир нафар фарзанд кўрган инсонлар узоқроқ ҳаёт кечиргани ойдинлашди. Олимларнинг фикрича, биринчидан катта ёшдаги фуқаролар ота-онасига ғамхўрлик қилишади. Иккинчидан, фарзандларнинг туғилиши оилада янада соғлом муҳит шаклланишига хизмат қилади.






