Қум бўрони кўтарилганидан фойдаланган ИШИД жангарилари Дейр-эз-Зор авиабазасига ҳужум уюштирди, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри.
Сурия армияси Россия ҳарбийлари кўмагида ҳужумни бартараф қилди. Ҳужумда 6 нафар худкуш бола ҳам иштирок этди. Улар ўзини портлатишга улгурмасдан йўқ қилинди. Жангарилар Дейр-эз-Зор авиабазасини қўлга олишга ҳаракат қилди. Айни пайтда Суриянинг шарқида жойлашган Алеппода ҳам кенг миқёсда Сурия армиясининг ИШИДга қарши кураши кетмоқда. Сурия армияси бутун бошли шаҳар ва қишлоқларни жангарилардан озод қилмоқда.






