Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Кенгашнинг илк йиғилишида 13 нафар эркак қатнашди.
Бу ҳақда “Би-Би-Си” хабар берди. Бирлашманинг фаолияти бошлангани ҳақида эркаклар маълум қилишди.
“Ал-Қосим ҳудудида биз эркаклар аёлларни ўзимизнинг опа-сингилларимиз деб биламиз – ва биз уларга янгидан-янги имкониятлар яратишни ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз”, - дейди Саудия қироли Фейсал бин Мишал.
Маълум бўлишича, фотосессия вақтида аёллар бошқа хонада бўлишган ва эркаклар билан видео орқали мулоқот қилишган.
Саудия Арабистонида аёлларни меҳнат бозорида сонини кўпайтириш дастури амалда - айни дамда уларнинг фақат 22% ишлайди. 2030 йилда Арабистоннинг 1\3 аёлларини ишга жойлаштириш режалаштирилган.