1

​42 ёшли Оксана Чусовитина Канадада халқаро мусобақа кумуш медалини қўлга киритди (Фото)

ДУНЁ 15.03.2017, 15:04
Теглар: Фото
​42 ёшли Оксана Чусовитина Канадада халқаро мусобақа кумуш медалини қўлга киритди (Фото)

Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича L’International Gymnix-2017 халқаро мусобақаси совриндори бўлди. 9−12 март кунлари Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик спортчи кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Етти карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси таяниб сакрашда 14,475 натижа қайд этган ҳолда иккинчи бўлди. Кам фарқ — 14,500 билан устунликка эришган канадалик Шэллон Олсен олтин медалга сазовор бўлди. Япониялик Хитоми Хатакеда (14,025) ва канадалик Бруклин Мурс (13,225) бронза мукофотини қўлга киритди.

16−19 март кунлари Оксана Чусовитина аёллар ва эркаклар спорт гимнастикаси бўйича Бокуда (Озарбайжон) ўтказиладиган FIG туркумидаги Жаҳон кубогида иштирок этади.






Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1