1

​Оққуш ўзи яшайдиган кўлда “шанбалик” ўтказди (Видео)

ДУНЁ 16.03.2017, 10:15
​Оққуш ўзи яшайдиган кўлда “шанбалик” ўтказди (Видео)

Татаристоннинг Қозон шаҳридаги Қуйи Кабан кўлида яшовчи оққуш кўлни тозалаш мақсадида “шанбалик” ўтказди, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри.

Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган видеороликда оққушнинг одамлар кўлга ташлаган ахлатларни тумшуғи билан териб, қирғоққа ирғитаётгани акс этган. Унинг бу ҳаракатини яна бир оққуш ва ўрдаклар қизиқиш билан томоша қилди.

“Ҳар йили 1 апрелдан бошлаб, икки ойлик санитар кунлари бўлиб ўтади. Юқори, Ўрта ва Қуйи Кабан кўллари тозалаш кунларида энг муҳим объектлардан бири ҳисобланади. Кўллар тозаланганда нафақат уларнинг юзаси, балки таги ҳам тозаланади. Аммо дам олишга келган одамлар ташлайдиган ахлат туфайли у тезда ифлосланади”, деб маълумот берди Татаристон табиатни муоҳафаза қилиш ва экология вазирлиги матбуот хизмати.

Мазкур видеони томоша қилиб, баъзи бир ҳайвонлар одамлардан кўра ақллироқ эканлигига тан бермасликнинг иложи қолмайди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1