1

​19 ёшли ҳомиладор моделни фотоссесия пайтида поезд уриб кетди

ДУНЁ 16.03.2017, 10:44
​19 ёшли ҳомиладор моделни фотоссесия пайтида поезд уриб кетди

АҚШнинг Техас штатидаги Навасота шаҳрида даҳшатли фожиа юз берди, деб хабар берди “Tengrinews.kz” нашри.

19 ёшли коллеж талабаси бўлган Фредзания Томпсонни поезд уриб, ҳалок бўлди. Модель бўлишни орзу қилган қиз фотосессия пайтида темирйўл рельсида поезд уриши оқибатида ҳалок бўлди. Воқеа ўтган ҳафта 10 март куни бўлиб ўтган бўлса-да, бу ҳақда бугун маълум бўлди. Қиз темирйўл кесишмаси устида туриб, фотосессия қилган, уни фотосуратчи суратга олган. Дастлабки тахминларга кўра, қиз яқинлашиб келаётган поездни кўриб, бошқа рельсга ўтган, аммо у мазкур йўлдан ҳам поезд келаётганига эътибор қаратмаган. Машинист тормоз беришга улгурмаганлиги туфайли поезд қизни босиб кетган, оқибатда у ҳалок бўлган. Қизнинг 25 ёшли турмуш ўртоғи Дарнелл Чатман бир ҳафта илгари унинг ҳомиладор эканлигидан хабардор бўлганини маълум қилди.







Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1