Буюк Британиянинг Кент графлигида ўтказилган аукционда номи ошкор этилмаган харидор Гитлернинг шахсий суратлари ўрин олган альбомни 41 минг долларга сотиб олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Мазкур фотоальбом 1945 йилнинг апрель ойида собиқ шўро аскари томондан Гитлернинг бункеридаги Ева Брауннинг ётоқхонасидан топилган ва британиялик фотосуратчи Эдвард Дин, диктор Ричард Димблбиларга тақдим этилган.
Оқ-қора суратлардан иборат фотоальбомда Гитлер Йозеф Геббелсь, Герман Геринг ва Генрих Гиммлерлар билан бирга тушган, шунингдек фюрер автомобилда кетаётганда оломон уни олқишлаётгани акс этган суратлари мавжуд. Фотосуратлардан бирида Гитлернинг айвонда китоб ўқиб ўтиргани акс этган. Экспертларнинг фикрича, бундай ракурсдаги суратни фақатгина рухсатномаси бўлган инсонгина суратга олиши мумкин. Фотоальбомнинг бошланғич қиймати 18 минг доллар, деб баҳоланган эди.
19.11.2021, 22:16
АҚШнинг Конституциясининг ноёб нусхаси аукционда рекорд нарх - 43,2 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Қайд этилишича, 1787 йилда Филадельфияда Американинг асосчилари томонидан қабул қилинган АҚШ Конституциясининг...20.08.2021, 13:09
Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида навбатдаги мавзу ер ажратиш масаласи бўлди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қишлоқ ерлари фақат...18.05.2017, 11:54
Женевада ўтказилган аукционда дунёнинг энг қимматбаҳо олмос сирғалари 57 миллион долларга сотилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри. Бир жуфт сирға юнон эгизак илоҳларининг шарафига “Мовий...20.02.2017, 14:58
Ҳамма замонларнинг энг бузғинчи қуроли учун 240 минг доллардан кўпроқ маблағ сарфланди, деб ёзади “Вести”.АҚШда ўтказилган аукционда Гитлернинг қизил телефони айнан шу нархда сотилди. Харидорнинг...