1

​Анвар Санаев томошабин қайта-қайта томоша қилишни дилига тугадиан клип яратмоқда (Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 17.03.2017, 10:16
Теглар: Хонанда, Клип
​Анвар Санаев томошабин қайта-қайта томоша қилишни дилига тугадиан клип яратмоқда (Фото)

“Муҳаббат куйчиси” эътирофи билан ҳамиша мухлислар қалбида эъзозли бўлган хонанда Анвар Санаев Телеканалларида кун ора кўриниш бермаса-да, ижодий янгиликлар билан банд. Айни кунларда у “Йиғла, йиғла севгилим” номли маҳзун таронага клип суратга олиш билан банд. Фурсатдан фойдаланиб, суратга олиш ишлари билан банд бўлган хонандани сухбатга чорладик.

- Негадир жуда кам клип суратга оласиз?

- Клип мукаммал бўлишини, айниқса, ўзига хос сюжетга эга бўлишини истайман. Ижодкор сифатида бироз инжиқман! Шу боис, бир ғояни обдон пишитиб ундан кейин тасвирга олиш ишларини бошлаймиз.

- “Йиғла, йиғла севгилим”! Қўшиқ номидан айрилиқ мавзусида эканлигини сезилмоқда. Қўшиқ муаллифлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Қўшиқ шеъри ўзимнинг қаламимга мансуб. Шоирликка давъойим йўқ-ку, аммо баъзан қоғоз ҳам қоралаб тураман. Мусиқаси Санжар Санаев, клипни эса шогирдим Ботир Мўминов суратга олмоқда.

- Ижтимоий тармоқларни кузата туриб, клип бир неча кундан буён суратга олинаётганлигини пайқадик. Нима учун суратга олиш ишлари бунчалик чўзилиб кетаяпти?

- Тўғри, клип бир ҳафтадан буён суратга олинаяпти. Бу об-ҳаво, ижодкорларнинг вақти билан боғлиқ. Аммо кечикиш мени ташвишга солмайди. Клип бир кун кеч яралса-да, мухлисларга манзур келадиган, бир кўрганда, қайта томоша қилишни дилига тугадиан клип бўлсин.

- Клипда таниқли актёрлар жамоаси билан бирга ёш дебютантлар ҳам иштирок этаяпти чоғи?

- Олдиндан барча сирларни ошкор этсам, қизиғи қолмайди (кулиб). Шуни айтоламанки, клипда Соҳиб Аббосхон, Меҳриддин Раҳматов, Шаҳноза Ражабова, Ботир Мўминов каби истеъдодли актёрлар, ўғлим Содиқжон ва Дилшод Раҳмоновнинг тўнғич фарзанди Умиджон Раҳмонов каби дебютатлар иштирок этишмоқда. Насиб қилса, янги ижодий маҳсулимиз байрамга муносиб совға бўлади.









Шарҳлар

Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
ФАРРУҲ ЗОКИРОВДАН ТАНҚИД ЭШИТГАН ВА ТОҲИР СОДИҚОВ ДУЭТ КУЙЛАШДАН БОШ ТОРТГАН УМИДАХОН

11.08.2017, 16:04

"Даракчи" газетасидаги "10 қалтис савол" лойиҳасининг галдаги меҳмони профессионалмусиқий билимга эга хонанда УМИДАХОН... 1. “Умр ўтар”, “Юлдузимсан”, “Сендадур кўнглим” ва “Йўлимдан қоч”, “Сериал”, “Сафсата” қўшиқлари....
​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИДАГИ БИРИНЧИ ИШ КУНИ ҚАНДАЙ ЎТГАНИНИ СЎЗЛАБ БЕРДИ

11.08.2017, 13:51

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда маданият вазиринингбиринчи ўринбосари сифатидагибиринчи иш куни қандай ўтгани ҳамда эндиликда ижодини давом эттириши...
​ВИА "МАРОҚАНД"ЧИ АБДУРАШИД УЙЛАНДИ(ФОТО)

08.08.2017, 10:55

7 август куни ўзбек шоу-бизнесининг икки вакили оила қурди. Пойтахтдаги "Осиё гранд" ресторанида Шоҳруҳхоннинг укаси, актёр Муҳаммадали ва Иродахоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди. Шу куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1