1

Тошкентда милиция ходимининг ҳаётига нуқта қўйган икки ўсмир жавобгарликдан озод этилди

ЖАМИЯТ 17.03.2017, 11:08
Теглар: Авто, ЙТҲ, Тошкент, Бола
Тошкентда милиция ходимининг ҳаётига нуқта қўйган икки ўсмир жавобгарликдан озод этилди

2016 йилнинг 24 дан 25 майга ўтар кечаси Юнус-Обод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида икки нафар мактаб битирувчилари томонидан содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳуқуқ-тартибот органи ходими ҳалок бўлганлиги ҳақидаги мудҳиш ҳодиса барчанинг ёдида.

Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингизда журналистларга мазкур ҳодиса қандай якун топганлиги ҳамда айбдорлар қандай жазо олганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шу куни отасининг автомобилни ювиб бериш шарти билан олган ва отасига билдирмай автомобилни дўсти билан ҳайдаб кетган икки нафар вояга етмаган шахс бир инсоннинг умрига зомин бўлишди.

Улар Юнус-Обод тумани Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотиши оқибатида қўриқлаш хизмати ходими Абдувалиев Ермуҳаммаднинг ўлимига сабабчи бўлишди.

Ушбу ҳолат болаларнинг субъект бўлмаганлиги, яъни жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаганлиги сабабли жиноят иши ёпилди. Айбдорлар Вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва реабалитация марказига жойлаштирилди.

Машинасини олиб чиқиб кетилганлигини назорат қилмаган отага нисбатан маъмурий чора кўрилган.

Маълум бўлишича машина бошқарувида автомобиль эгасининг ўғли эмас, ўғлининг дўсти бўлган. Оқибатда ЙТҲ бировнинг машинасида содир этилганлиги аниқланган.

Айни дамда иккала йигит ҳам коллежда таҳсил олмоқда.

Бундай ҳолатлар жуда ачинарли бўлсада, афсуски учраб туради. Бундай аянчли ҳолатларни олдини олиш учун эса ота-оналардан озгина сергаклик ва огоҳлик талаб этилади. Эҳтимол шунда бундай оқибати мудҳиш тугаган ҳодисалар содир бўлмасмиди.

Минг афсуски оқибатда бир инсоннинг умри завол топгани қолди... Хулоса чиқариш ўзингиздан!

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1