АсосийDunyo

​Хитой мактабларидан биридаги ур-йиқитда икки нафар ўқувчи ҳалок бўлди

'​Хитой мактабларидан биридаги ур-йиқитда икки нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Хитойнинг Пуян уездидаги бошланғич мактаблардан бирида девор қулаб, ўқувчилар орасида ваҳима уйғотди ва тиқилинч, ур-йиқит юзага келиб, икки нафар ўқувчи ҳалок бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Тиқилинч оқибатида 2 нафар ўқувчи ҳалок бўлди ва 20 нафар бола яраланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, болаларнинг ўлимига ҳожатхонага кириш жойидаги деворнинг қулаши оқибатида юзага келган тиқилинч сабаб бўлган. Ўқувчилардан бири тез ёрдам машинасида, иккинчиси эса касалхонада вафот этди. Маҳаллий ҳукумат воқеа сабабларини ўрганиш учун махсус гуруҳ тузди.

Бошқа янгиликлар