​Ўзбекистонда жарроҳлик ангионеврология маркази ташкил этилади

ЖАМИЯТ 22.03.2017, 14:33
Теглар: Тиббиёт, Жарроҳлик
​Ўзбекистонда жарроҳлик ангионеврология маркази ташкил этилади

Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникасидаги ангионеврология бўлими негизида Республика жарроҳлик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг қарори имзоланди.

Республика жарроҳлик ангионеврология ихтисослаштирилган марказида мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усуллари жорий этилади.

Мазкур тиббиёт муассасаси ангионеврология соҳасида мувофиқлаштирувчи марказ бўлади. Бу ерда уйқу ва юрак-қон томирлари артериялари шикастланган беморлар даволанади.

Марказ малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш билан ҳам шуғулланади.

Тиббиёт муассаси сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилиб, Ўзбекистонда инсульт касаллиги миллий регистрини шакллантиради.

Шарҳлар

Наманганда россиялик олим “Темир дафтар”га киритилган беморларни бепул даволамоқда

04.06.2021, 17:58

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги  И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...
Наманганда сенатор ташаббуси билан ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

29.03.2021, 18:15

Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...
Янги тиббиёт институти ташкил этилади

09.11.2019, 23:59

Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...
ТОШКЕНТДА 25 ЁШЛИ ЙИГИТ ЎЗИНИ ОСДИ

11.07.2017, 21:10

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 8 июль куни 25 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.Тергов маълумотларига кўра, 1992 йилда туғилган йигит балконда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1