1

​Индонезиялик фермерлар оёқларини цементлашди (Фото)

ДУНЁ 23.03.2017, 15:56
Теглар: Фото
​Индонезиялик фермерлар оёқларини цементлашди (Фото)

Индонезиялик фермерлар цемент заводи қурилишига қарши эканликларини оёқларини цементлаш орқали намойиш этишди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Жакарта шаҳрида бир неча кун давом этган норозилик намойишида элликка яқин фермер оёқларини цементлади. Улар ўзларининг мазкур ҳаракати орқали Марказий Ява вилоятида қурилиши режалаштирилган цемент заводининг барпо этилишидан норозиликларини билдиришди. Уларнинг фикрича, мазкур завод қурилиши сувни заҳарлаб, тоғли қишлоқ аҳолиси учун бир қанча муаммоларни юзага келтиради.

Завод эгасининг ишчи ўринлари яратиб бериш, ҳудуд иқтисодиётини кўтариш ҳақидаги ваъдалари ҳам уларни тўхтата олмади. Намойишнинг илк иштирокчилари март ойининг бошида оёғини цементлаган бўлса, аста-секинлик билан уларнинг сони ортиб бормоқда.

Март ойининг иккинчи ярмида норозилик намойишининг фаолларидан бири юрак хуружидан вафот этди. Унинг ўрнини исми-шарифи, туғилган санаси битилган тахтача эгаллади. Намойиш иштирокчилари эса уларни ҳаммаслакларининг ўлими ҳам тўхтата олмаслигини маълум қилди.







Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1