АсосийShou-biznes

​“Ҳамроҳ”нинг кинотеатрлардаги намойиши қачондан бошланиши маълум бўлди

'​“Ҳамроҳ”нинг кинотеатрлардаги намойиши қачондан бошланиши маълум бўлди'ning rasmi

Алишер Навоий номли киносаройида триллер, драма жанрида суратга олинган “Ҳамроҳ” фильмининг журналистлар учун ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Йил фильми номига даъвогарлик қилаётган постановкачи режиссёр ва сценарий муаллифи Акром Шоҳназаровнинг фильми 10 апрелдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилиши маълум қилинди.

Психологик драма жанрида суратга олинган фильм инсон ва руҳ ўртасидаги сирли муносабатлар воқеасига асосланади.

Актриса Юлдуз Ражабова гавдалантирган руҳ билан мулоқотга киришган Адиз Ражабов образи томошабинга психологик таъсир ўтказиб, уни биргаликда ҳис этишни уддасидан чиққан. Фильмда актёр Адиз Ражабовни янгидан кашф қилиш мумкин. Унинг руҳий кечинмалари ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайди.

Фильм оператори Рустам Мелиев, постановкачи рассом Алишер Тўлибоев. “Ҳамроҳ” Бухоро шаҳри, Жиззаҳ вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида 90 кун давомида 45 кун ичида суратга олинган.

Фильмда бош ролларни Юлдуз Ражабова, Адиз Ражабов, Лола Элтоева ҳамда Карим Мирҳодиевлар ижро этишган.

Бошқа янгиликлар