АсосийDunyo

​Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

'​Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Бош вазирига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мейга Лондон шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларнинг тез орада соғайишини тилади.

Бошқа янгиликлар