1

​Бишкекда оммавий тартибсизликни юзага келтирган 12 шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ДУНЁ 27.03.2017, 13:28
Теглар: Қирғизистон
​Бишкекда оммавий тартибсизликни юзага келтирган 12 шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қирғистон парламентининг собиқ депутати, сиёсатчи Садир Жапаровни қўллаб-қувватлаб, норозилик намойишида иштирок этган 12 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Мазкур шахслар жорий йилнинг 25 март куни Бишкек шаҳридаги МХХ биноси ёнида Қирғистон парламентининг собиқ депутати, сиёсатчи Садир Жапаровни қўллаб-қувватлаб, норозилик намойиши ўьказишди. Норозилик намойиши вақтида беш нафар милиция ходими турли даражадаги тан жароҳати олди.


Қирғизистон республикаси ИИВнинг берган маълумотига кўра, норозилик намойиши қатнашчилари ИИВнинг хизмат автобуси ойна ва эшикларини синдириб, моддий зарар ҳам келтирган. Мазкур қонунбузарликка йўл қўйишда гумонланган намойишнинг 12 нафар фаол иштирокчиси қўлга олиниб, адвокатлар иштирокида уларга нисбатан айблов эълон қилинди.


Бундан ташқари уларга нисбатан мол-мулкка зарар келтириш, безорилик, ҳукумат вакилларига нисабатан зўрлик ишлатиш айблари ҳам қўйилди. 64 нафар намойиш иштирокчиси 2 кундан 5 кунгача маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди, 12 киши жаримага тортилди, 2 нафар қатнашчига огоҳлантириш эълон қилинди, қолганлари билан эса профилактик суҳбат ўтказилди.

Шарҳлар

⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

09.12.2022, 09:30

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди

02.12.2022, 09:31

Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. Судга...
"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

17.11.2022, 12:24

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1