АсосийDunyo

​“Макдоналдс”да ишлаётган 94 ёшли ходим шарафига кеча уюштирилди

'​“Макдоналдс”да ишлаётган 94 ёшли ходим шарафига кеча уюштирилди'ning rasmi

АҚШнинг Индиана штатидаги Эвансвилл шаҳрида жойлашган “Макдоналдс” тармоғида қарийб ярим аср ишлаган ходимнинг шарафига кеча уюштирилди.

94 ёшли Лорейн Маурер бу ерда 1973 йилдани буён ишлайди. Маълумотларга кўра, Лорейннинг ўз мижозлари бор ва улар махсус овқатланиш шаҳобчасига у билан кўришиш учун келишади.

Лорейннинг тўрт фарзанди, олти набира ва етти эвараси бор. Лорей учун мижозлари билан муносабатлари жуда муҳим, сабаби улар аёл 1980 йилда турмуш ўртоғини йўқотганидан сўнг уни қўллаб-қувватлашган.

“Мижозларимнинг ҳаётимда аҳамияти катта. Улар билан кўп саёҳат қилдим. Улар менинг дўстларимдир”, - дейди Лорейн Маурер.

Лорейннинг ўзи ҳам фаст-фуд ишқибози, у айниқса балиқли сендвични хуш кўради.

Бошқа янгиликлар