1

​Дунёнинг энг машҳур мушуги Гиннесс рекордлар китобига кирди

ДУНЁ 28.03.2017, 10:08
​Дунёнинг энг машҳур мушуги Гиннесс рекордлар китобига кирди

Япониялик Мару лақабли мушук дунёнинг энг машҳур мушуги деб топилган. У ҳақда Гиннесс рекордлар китоби сайтида маълумот берилган.

Мушукнинг видеоси YouTube орқали 337 миллион марта кўрилган. Шу тарзда 9 ёшли мушук видеохостингда энг кўп томоша қилинган ҳайвонга айланди. Унинг иштирокидаги роликлар 100 минг марталаб кўрилмоқда.

Мушукнинг эгаси унинг кутилмаган машҳурлигидан ҳайратдалигини маълум қилган.

Social Blade портали маълумотларига кўра, Mugumogu канали мушукнинг орқасидан YouTube тармоғида кўрилиши жиҳатидан энг машҳур каналлардан бирига айланди. Ҳайвонларга бағишланган мазкур каналда Марудан аввал Мишка лақабли кучук машҳур бўлган. У инсон товушига ўхшаш товушлар чиқаргани учун машҳурликка эришган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1