1

​Шаҳарлари, армияси йўқ, пойтахти қишлоқ бўлган дунёдаги ягона мамлакат

ДУНЁ 29.03.2017, 09:56
​Шаҳарлари, армияси йўқ, пойтахти қишлоқ бўлган дунёдаги ягона мамлакат

Дунё аҳлининг ярмидан кўпи Европада яшашга интилаётган бир пайтда сиз Тинч океани оролларидан биридаги Ниуэ давлатини нишонга олишингиз мумкин, деб хабар берди Pomada.cc нашри.



Ниуэнинг пойтахти бўлган — Алофи қишлоғи



Оролнинг ҳудуди бор-йўғи 261 км², аҳолиси эса 1611 нафар одамдан иборат. Орол 14 та қишлоқдан иборат, у ерда бирорта шаҳар йўқ. Мамлакатнинг пойтахти Алофи қишлоғи ҳисобланади.

Хикутаваке қишлоғи


Орол қишлоқлардан иборат бўлишига қарамай, бепул Wi-Fi мавжуд, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар, кийим-кечак сотиб олиш учун Янги Зеландия долларидан фойдаланасиз. Ниуэ тангаларида Пикачу покемони акс этган.


Мамлакатда битта сиёсий партия, оролни айланиб ўтувчи ягона автомобиль йўли, битта терма футбол жамоаси мавжуд. Армия ва пляжлар йўқ. Орол аҳолиси икки тилда инглиз ва ниуэн тилларида мулоқот қилишади.


Пляжларнинг йўқлиги орол гўзаллигига заррача таъсир қилмайди. Бу ернинг қирғоқлари тошли ва тик кўтарилган қоя тошлардан иборат, орол ўзининг чиройли табиати билан ҳар қандай одамни ўзига жалб этади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1