1

​Кубада Фидель Кастронинг синглиси вафот этди

ДУНЁ 29.03.2017, 11:09
​Кубада Фидель Кастронинг синглиси вафот этди

Кубада сешанба, 26 март куни Раул ва Фидель Кастронинг синглиси Агустина Кастро Руснинг дафн маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Агустина Кастро Рус 26 март куни Гаванада 79 ёшда вафот этди. Унинг оламдан ўтгани ҳақида ғарбий ОАВлар Майамида яшовчи синглиси Хуаниту орқали хабар топди. Агустинанинг ўлимига сон суягининг синиши оқибатида ўтказилган операция асоратлари сабаб бўлди.

Видолашув маросими Кубанинг шарқидаги Ольгин вилоятидаги ака-сингил Кастролар туғилиб-ўсган Биран қишлоғида бўлиб ўтди. Агустинанинг васиятига биноан унинг жасади куйдирилиб, кули солинган кўза оилавий сағанага қўйилди. Дафн маросимида марҳуманинг яқин қариндошлари, шу жумладан Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар маҳкамасининг раиси Рауль Кастро иштирок этди.

Агустина Кастро Рус сиёсатдан ва давлат ишларидан йироқ бўлган. У машҳур пианиночи Сильвио Родригес Карденасга (2009 йилда вафот этган) турмушга чиққан эди. Унинг уч фарзанди бор, қизи Кубада, икки нафар ўғли эса АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилади.

Фидель Кастро ва унинг акаси Рамон 2016 йилда, опаси Анхела 2012 йилда вафот этган. Кастролар оиласида 7 фарзанд бўлиб, ҳозирда улардан 3 нафари тирик: Рауль 85, Энма 82, Хуанита эса 83 ёшга кирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1