1

​Дунёдаги энг кўркам қоматга эга жуфтлик(Фото)

ДУНЁ 29.03.2017, 14:42
Теглар: Муҳаббат, Фото, Оила, Эр-хотин
​Дунёдаги энг кўркам қоматга эга жуфтлик(Фото)

Лондонлик Саймеон Панда ва Шанель Браун дунёдаги энг кўркам қоматга эга бўлган жуфтлик дея тан олинди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Саймеон 30, Шанель эса 24 ёшда. Саймеоннинг бўйи 186 сантиметр, вазни 104 килограммни ташкил этади. Шанелнинг бўйи 165 сантиметр, вазни 60 килограмм.


Улар 2012 йилда танишишган. 2014 йилдан бошлаб эса учраша бошлаган. Бу танишув нафақат уларнинг шахсий ҳаётида, балки иш фаолиятларида ҳам муҳим роль ўйнайди.


Саймеон ва Шанель биргаликда ўз таналарини умумий қизиқиш-фитнесс ёрдамида бизнес-империяга айлантирди.


Ҳозирда Саймеон спортзал учун кераклик кийим ва аксессуарларни ишлаб чиқаради. Шунингдек, унинг сайтида спорт озуқалари ва тренировкалар ҳақидаги электрон китобларни харид қилиш мумкин.


Шанель эса Youtube`даги шахсий канали орқали танани кўрпкамлаштириш бўйича машқларни онлайн трансляция қилади. Бундан ташқари, у сунъий киприклар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган.


Жуфтлик соғлом овқатланиш ва кун тартибини тўғри тузишга алоҳида эътибор беради.


Улар касби туфайли ижтимоий тармоқлар орқали мухлислари билан мулоқот қилишларига тўғри келади. Жуфтликнинг муносабатларига рашк тўсқинлик қилолмайди. Аксинча, улар бир-бирининг муваффақиятлари билан фахрланади.



Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1