АсосийDunyo

​Ўқитувчи сўкинган ўқувчини оғзини совун билан ювишга мажбур қилди

'​Ўқитувчи сўкинган ўқувчини оғзини совун билан ювишга мажбур қилди'ning rasmi

Россиянинг Ельцин марказида ишловчи ўқитувчилардан бири икки кун мобайнида оғзидан ҳақорат сўзлари тушмаган ўқувчисини оғзини совун билан ювишга мажбур қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Маҳаллий ОАВлар берган маълумотга кўра, воқеа 29 март куни марказ майдонларидан бирида фаолият юритган “Лего-лагер”да содир бўлди.

Дарсдан кейин боласини олиб кетишга келган безори ўқувчининг онаси ўқитувчининг устидан шикоят қилмади.

“Бугунги воқеани нима деб изоҳлайсан?” деб сўралганда бола “Қайси воқеа?”, деб жавоб берди. Онаси эса зора бу воқеа боласига таъсир қилиб, бундан буён ҳақоратли сўзларни оғзига олмаслигига умид қилиб қолишини билдирди.

Бошқа янгиликлар