Samsung Electronics корпорацияси Нью-Йоркда янги Galaxy S8 смартфонини тақдим этди.
Жанубий Кореялик ишлаб чиқарувчининг сайтида маълум қилинишича, смартфон иккита талқинда ишлаб чиқарилади: Galaxy S8 ва Galaxy S8+. Иккита модель ҳам четидан эгилган экранга эга, ва аввалги модель билан таққослаганда катталаштирилган: Galaxy S8 14,7 см диагональ, Galaxy S8+ эса 15,7 см. Олд камераси ҳам яхшиланган (бешдан саккиз мегапикселга) ҳотира ҳажми ҳам (4 гигабайт оператив ва 64 ички). Смартфон ярим соат сув остида қолиши мумкин, деб ёзади ТАСС.
Янги ускунада "Home" тугмаси сенсор бўлди ва унга овозли ёрдамчи функцияси қўшилди. У барча буйруқларни бажариши керак.
Смартфонларни турли рангдагиларини топиш мумкин: “тим қора”, “кулранг орхидея”, “мовий маржон”, “арктика кумуши” ва “олтин заранг”. АҚШда сотувга ускуна 21 апрелдан, Россияда - 28 апрелдан чиқади. Янги моделлар Apple корпорациясининг iPhone 7 рақобатчи бўлади.