АсосийDunyo

​Таксичи ўзи сезмаган ҳолда болани “ўғирлади”

'​Таксичи ўзи сезмаган ҳолда болани “ўғирлади”'ning rasmi

Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида таксичи ўзи билмаган ҳолда мижозининг боласини олиб кетди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бу ҳақда Свердлов вилояти тергов қўмитаси тергов бошқармаси сайтида хабар қолдирди.

25 март куни танишиникига меҳмонга келган аёл икки боласи билан уйига қайтиш учун такси чақирган. Буюртмани бажаришга келган таксичининг машинасида кичкина болалар учун мўлжалланган махсус ўриндиқ бўлмаган. Аёл болалари билан машинага ўтиргандан кейин қариндошига қўнғироқ қилиб, уни болалари билан олиб кетишни илтимос қилган. Таксичи ва аёл ўртасида жанжал кўтарилган, аёл жаҳл устида бир боласини олиб, автомобилдан тушган, иккинчиси такси ичида қолган. Таксичи унинг ғазабланганини кўриб, тезроқ кетишга ҳаракат қилган. Анча йўл юргандан кейин орқа ўриндиқда ўтирган болага кўзи тушган.

Таксичи болани полицияга олиб борди, полициячилар эса уни соғ-саломат онасининг қўлига топширди. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар