1

​Британиялик эркак собиқ шўро танкидан олтин ёмби топди

ДУНЁ 10.04.2017, 13:50
Теглар: Эркак
​Британиялик эркак собиқ шўро танкидан олтин ёмби топди

Буюк Британиялик коллекционер ўзи сотиб олган, собиқ шўро даврига тегишли Т-54 танки ёқилғи қуйиш бакидан олтин ёмби топди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.

150 турдан ортиқ ҳарбий техникани коллекция қилган Ник Мид мазкур танкни 30 минг фунт стерлингга сотиб олган эди. Харидни амалга оширган коллекционер механик Тод Чемберлен билан бирга танк ичида ўқ-дори қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида уни қисмларга ажратишди. Ёқилғи қуйиш бакининг қопқоғи очилганда, бакнинг ичидан қиймати икки миллион фунт стерлингга тенг бўлган бешта олтин ёмби топилди. Миднинг фикрича, олтин ёмбиларни 1990-1991 йиллардаги уруш пайтида Қувайтда талончилик билан шуғулланган Ироқ аскарлари яширган.

“Биз олтин ёмбиларни пулга алмаштиришимиз мумкин эмаслигини яхши тушунганимиз учун полицияга қўнғироқ қилдик”, деди Чемберлен. Ҳукумат коллекционерга тилхат ёзиб бериб, олтин ёмбиларни Лондонга олиб кетди. Коллекционер ҳар қандай шароитда ҳам танк унда қолиши ҳақида гапириб, ҳазил-мутойиба қилди.

Шарҳлар

Бухоролик эркак қўшхотинликда айбланиб, унга бир йил озодликдан чеклаш жазоси берилди

24.11.2019, 10:51

 Ғиждувонда Х.С. исмли фуқаро қўшхотинликда айбланиб судланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси Бобораҳим Очилов маълум қилган.1966 йили Ғиждувон туманида туғилган фуқаро...
​“Эрим пули кўпайгач, ўзгариб қолди...”

12.07.2017, 16:22

“Ёшим қирқ бешда. Уч фарзанднинг онасиман, бир қизимни турмушга узатганман. Эримнинг ишлари 2-3 йил олдин юришиб кетди, топиш-тутиши яхшиланди. Пули кўпайгач, у ўзгариб қолди. Ичадиган...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​МОСКВАДАГИ ОФИСЛАРДАН БИРИДА ҚУРОЛЛАНГАН ЭРКАК АЁЛНИ ОТИБ ЎЛДИРДИ ВА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ

11.07.2017, 16:01

Москва шаҳрида жойлашган офис биноларидан бирига бостириб кирган эркак бир аёлни отиб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.Ҳодиса бугун эрталаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1