АсосийJamiyat

​Президент Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида фармон имзолади

'​Президент Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида фармон имзолади'ning rasmi

“Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Ички ишлар органлари тизимида қуйидагилар ташкил этилади:

Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси негизида – Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси;

Эксперт-криминалистика маркази ва Эксперт-портлатиш техникаси маркази негизида – Эксперт-криминалистика бош маркази;

Молия-иқтисодиёт бошқармаси, Моддий-техника таъминоти бошқармаси, Хўжалик бошқармаси, Капитал қурилиш бошқармаси негизида – Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси;

Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг Халқаро ҳамкорлик бўлими ҳамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик бўлими негизида – Халқаро ҳамкорлик бошқармаси.

4. Қуйидагилар:

Тергов бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига;

Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати Кадрлар бош бошқармасига;

Ташкилий-инспекторлик бошқармаси Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармасига;

Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига;

Шахсий таркиб бўйича махсус инспекция Ўз хавфсизлиги бошқармасига;

Котибият Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасига;

Алоқа бўлими Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармасига;

Транспортдаги ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига, тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларига;

Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти Ҳарбий-техника институтига;

Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Ёнғин хавфсизлиги институтига;

сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларига ўзгартирилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар