Бугун Ўзбекистон халқ артист Шерали Жўраев ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонламоқда.
Ижтимоий тармоқларда Шерали Жўраевга тилаклар ёғилмоқда. Оригинал табрик журналист Жасур Ҳамроев томонидан ёзиб қолдирилди:
“Фазо – чексизлик. Юлдузлар макони. Шу маконда Ерлик бир юлдузнинг куйи жаранг сочишини энди бир тасаввур этинг! Энди бир реал воқеани эслатсак...
Марказий Осиёдан фазога учган илк фазогир Солижон Шарипов коинотда кечажак 6 ойлик сафаридан олдин ўзи севган қўшиқларни ҳам олиб кетишни маъқул топди. Бу қўшиқлар эса фақат бир ҳофизга тегишли! “Океан орти”даги NASA маркази бу тўпламни олиб кетишга рухсат берди.
Солижон фазода илк телефон қўнғироғини амалга оширди. Ўзбекистонлик дўстига қўнғироқ қилиб, ифтихор ила севимли бир қўшиғини тинглаётганини айтди. Коинотда фазо кемасининг ичида янграётган ўзбек тилидаги бу қўшиқ Ер Планетасидаги инсоннинг қалбини тўлқинлантирди.”
Фазога ҳофизнинг тароналари ёзилган тўплам олиб чиқилганини ўзи ҳам бир тарихий воқеа шундай эмасми!?
Журналистнинг берган маълумотларига кўра, Шерали Жўраев илк қўшиғини ижро этганида 19 ёшда эди. 1966 йиллар.
Шерали Жўраев бугунга қадар 600га яқин қўшиқлар яратишга муваффақ бўлган.
Дарвоқе, эртага пойтахтимизнинг муҳташам ресторанларидан бирида Шерали Жўраевнинг таваллуд айёми муносабати билан катта дастурхон тузалади.
Фурсатдан фойдаланиб Darakchi.uz жамоаси Шерали Жўраевни ушбу сана билан муборакбод этади!
03.07.2017, 16:22
Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова ашаддий мухлисаларидан бирини туғилган куни билан табриклади ва шу сана муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этди. “Ашаддий мухлисим,фариштача...01.07.2017, 23:23
1989 йилда асос солинган афсонавий “Болалар” гуруҳи асосчиси ва яккахони Тоҳир Содиқов бугун, 1 июль куни туғилган кунини нишонламоқда. “Керак эмас”, “Эсингдами”, “Сен айтардинг”, “Ёз...24.06.2017, 13:31
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров бугун, 24 июнь куни туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан санъаткорнинг укаси, хонанда Анвар Собиров акасига аталган дил изҳорини...16.06.2017, 12:16
Инстаграм ижтимоий тармоғида бугун табриклар оқими ёғилмоқда.Уч нафар ўзбек санъати вакили ўзларининг таваллуд айёмларини бир кунда нишонлашмоқда. Улар бошловчилар Даврон Кабулов, Райҳон Уласенова ҳамда актёр...