АсосийDunyo

​Фоҳишалик билан шуғулланган телебошловчи ишдан бўшатилди

'​Фоҳишалик билан шуғулланган телебошловчи ишдан бўшатилди'ning rasmi

Босния ва Герцоговинанинг Pink телеканали бошловчиси Сенада Нуркич эфирдан бўш пайтларида мамлакатда расман тақиқланган фоҳишалик билан шуғулланганлигини тан олди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.

Босния ва Герцоговинанинг Pink телеканали ходими Сенада Нуркичнинг эфирдан бўш пайтларда фоҳишалик билан шуғуллангани маълум бўлгач, унинг атрофида жанжал кўтарилди. Телеканал раҳбарияти Сенада Нуркич бошловчилик қиладиган шоу томошабинлар орасида машҳур бўлганига қарамай, уни ёпишга қарор қилди.

“Фоҳишаликнинг бошқа меҳнат фаолиятидан фарқи йўқ. Яшаш учун шу тариқа пул топганимнинг ёмон тарафи йўқ”, деб изоҳ берди Нуркич ўз ҳаракатига.

Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцеговинада фоҳишалик расман тақиқланган. Мамлакат қонунларига биноан, фоҳишахона сақлаган ва фоҳишалик билан шуғулланган одам 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Бошқа янгиликлар