Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматга йил охиригача қозоқ алифбосини лотинчага ўтказиш топшириғини берди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Бу ҳақда мамлакат ҳукумат порталида мақола берилди. Назарбоев 2018 йилгача қозоқ алифбосининг ягона стандартини ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бундан ташқари, президент лотин графикаси бўйича мутахассислар тайёрлаб, ўрта мактаблар учун дарсликлар яратиш таклифини берди.
Қозоғистон президенти 2025 йилга қадар тўлиқ лотин алифбосига ўтиш ишларини якунлаш лозимлигини таъкидлади. Бунгача лотин алифбоси барча иш юритиш ҳужжатларига киритилиши ва мунтазам равишда китоблар чоп этилиши лозим бўлади.
Назарбоевнинг фикрича, 1940 йилда Қозоғистоннинг лотин алифбосига ўтиши сиёсий тус олган. Бугунги кунда замонавий технологияларга мувофиқ лотин алифбосига ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.






