Россиялик актёр Василий Степанов Москва шаҳрида жойлашган 5-қаватдаги квартираси деразасидан пастга қулади. Бу ҳақда “НТВ” хабар бермоқда.
Актёр зудлик билан шифохонага ётқизилган.
31 ёшли актёрда кўп сонли синиш ва бошқа турдаги жароҳатлар қайд этилди. Синган қўл ва оёқларга гипс қўйилганидан сўнг актёр уйида даволаниш муолажаларини давом эттириши маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса 11 апрель куни содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, Степанов онгли равишда 5-қаватдан сакраган. Москва шаҳри полицияси матбуот хизмати ҳам Давидкова кўчасидаги турар жой биносининг 5-қаватидан актёрнинг тушиб кетганлигини тасдиқлаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳозир аҳволим анча яхши. Гипс қўйишди ва уйга жавоб беришди. Фақат афсуски, фильм суратга олиш жараёнларини орқага суриб, кўпчиликнинг олдида хижолатдаман”, —дейди актёр.